Ўзбекистонда online пластик карталардан тўловларни қабул қилувчи терминаллар ишламай қолди

Дата: 15:46, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Бугун соат 11лардан бошлаб (Тошкент вақти билан) Ўзбекистонда online пластик карталардан тўловларни қабул қилувчи терминаллар ишламай қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муаммонинг келиб чиқишига Автоматик телефон станциясидаги тармоқ ускуналари билан туғилган муаммо сабаб бўлган.

“АТСдаги тармоқ ускуналарининг носозликлари туфайли 2016 йил 12 май соат 10.55дан бошлаб онлайн терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилиши кузатилмоқда. Процессинг маркази мижозларга хизмат кўрсатишни тезда қайта йўлга қўйиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда”, - деб таъкидлашди Ягона умумреспублика процессинг маркази матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: