Ўзбекистонда қонунчиликни модернизация қилиш бўйича энг яхши тажрибалар таҳлил қилинади

Дата: 16:42, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар ишлаб чиқишни модернизация қилишга кўмак” лойиҳаси амалга оширилади. У БМТТД ва Ўзбекистон Презденти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик мониторинги институти томонидан амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкентда парламент ва ҳукумат вакиллари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академияси, адлия вазирлиги вакиллари иштирокида янги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. БМТТД хабар беришларича, лойиҳа доирасида ҳуқуқий экспертиза ўтказишда замонавий ёндашувларни кўриб чиқиш, қонунчилик актлари мониторингининг завонавий услубларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар боришига таъсирини баҳолаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ўзбек томонига меъёрий ҳуқуқий актларни халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда кўмаклашиш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: