Ўзбекистонда оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 15:12, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш режалаштирилмоқда. деб хабар беради UzDaily.uz нашри Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматовга асосланган ҳолда.

Унинг айтишича, янги завод Тошкентнинг Чилонзор туманидаги собиқ “Реле-автоматика” заводи базасида барпо этилади.

Шерзод Шерматов 2021 йилга қадар “Ўзбектелеком” АЖнинг оптик толали алоқа кабелларига бўлган эҳтиёжи 277 минг километрни ташкил қилишини айтиб ўтди. Локализация даражаси 55% ташкил қилади.

Вазирлик раҳбарининг таъкидлашича, ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакат $150 млн маблағни тежаб қолади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: