Ўзбекистонда “қора” антиқа буюмлар сотувчилари қўлга олинди

Дата: 17:23, 20-09-2017.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти Бошқармаси антиқа буюмларнинг ноқонуний сотувчиларини ашёвий далиллар билан бирга қўлга олиш бўйича тадбирлар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Махсус рейд давомида 10 рубл қийматга эга 36 олтин тангаларни $12,2 мингга сотишга уриниш чоғида Косон туманида яшовчи 35 ёшли Бобир Норматов ва Қаршида яшовчи 34 ёшли Фарҳод Маҳмудовлар қўлга олинди. Уларни тинтиш чоғида яна тўртта шундай танга пуллар олиб қўйилди”, - дея қайд этилади МХХ хабарида.

Тушунтирилишича, тангалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги қошидаги Давлат пробир палатасига экспертизага топширилган. Экспертиза сариқ металлдан тайёрланган 40 та танга 900 пробадаги олтиндан тайёрланганлигини кўрсатди. Уларнинг соф вазни 343,5 грамм. Шунингдек, бу тангалар 1898 йилдан 1903 йилгача бўлган даврда чиқарилганлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.

Ушбу факт юзасидан Солиқ ва валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаларига бўйича жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: