Ўзбекистонда Осиёнинг 47 мамлакати ҳақида электрон қўлланма ишлаб чиқилди

Дата: 22:58, 22-06-2015.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Урганч давлат университети мутахассислари спорт профилидаги ОТМ, академик лицейлар ва профессионал коллежлар ўқитувчилари, шунингдек, барча қизиувчилар учун “Осиё мамлакатлари” номли электрон ўқув қўлланмасини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, қўлланмада Осиё қитъасининг 47 мамлакатига оид маълумотлар тақдим этилган. Хусусан, унда мамлакатларнинг расмий номлари, уларнинг географик карталари, географик жойлашуви, иқлими, маъмурий бўлиниши, сиёсий тизими, иқтисодиёти, тарихи, маданияти, қадимги шаҳарлари ҳақидаги маълумотлар тўпланган.

Маълумотлар иллюстрациялар, шунингдек, видеоматериаллар билан тўлдирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: