Ўзбекистонда ОТМ ва коллежларга қабул кампанияси якунлари сарҳисоб қилинди

Дата: 16:28, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Давлат тест маркази 2016-2017 ўқув  йиллари учун ўрта махсус, касб ҳунар ва олий, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари якунларини сарҳисоб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ўзбекистон ОТМга 663304 абитуриент хужжат топширди, битта ўринга 11,5 абитуриент даъвогарлик қилди. Энг юқори конкурс Тошкент тиббиёт академиясининг Тошкент филиалида қайд этилди. Бу ерда бир ўринга 24,8 битирувчи талабгорлик қилди”, - деб таъкидлашди тест марказида.

Грант бўйича ўртача ўтиш бали 152,8 баллни, шартнома бўйича 132,3 баллни ташкил қилди.

Тест синовлари 889 бино, 2516 қават, 19830 аудиторияда ўтказилди, уларда ДТМнинг 3481 вакили, 19830 аудитория раҳбари ва 23270 кузатувчи қатнашди. 

Ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасаларида 138214 ўқувчи қатнашди. Улар учун уч тилда 11 фан бўйича 10 мингдан зиёд саволлар тузилди. 

Бундан ташқари, 6163 абитуриент олий ҳарбий таълим муассасасига кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: