Ўзбекистонда ОТМда тест ўтказиш услубини халқаро меъёрларга максимал даражада яқинлаштириш кўзда тутилмоқда

Дата: 14:31, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ОТМда тест ўтказиш услубини халқаро меъёрларга максимал даражада яқинлаштириш кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқсин ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида.

Шунингдек, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: http://marifat.uz/uchitel-uz/rubriki/obshee-srednee-obrazovanie/935.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: