Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди

Дата: 17:45, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди, деб хабар беради “Ўзбекистон 24” телеканали.

“Бугун, 15 август куни Ўзбекистонда ОТМга бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари қилинди. Соат 8да улар барча ОТМда осиб қўйилган”, - дейилади хабарда.

Давлат Тест маркази маълумотига кўра, жорий йилда 729947 абитуриент ОТМга хужжат топширган (2016 йилда – 663304). Бир ўринга конкурс 11 кишини ташкил этган (2016 йилда – 11,5).

Жорий йилда мамлакат ОТМ бакалавриатга 66316 талабани қабул қилади. 18 минг талаба грант, 48 мингдан зиёди тўлов-шартнома асосида таълим олади. Магистратурага 5 минг талаба қабул қилинади. Бундан 1556 давлат гранти бўйича ва 3444 тўлов-шартнома асосида ўқийди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: