Ўзбекистонда “Овоз” лойиҳаси ўтказилади
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Овоз” лойиҳаси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисида Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти саройида бўлиб ўтган Ёшлар маданияти ва санъати маркази тақдимоти доирасида хабар қилинди.
Ушбу лойиҳадан ташқари, Марказ бошқа лойҳаларни ҳам йўлга қўйиш ниятида. Улар орасида “Эътироф-2014” конкурси ғолибларини тақдирлаш маросими, “Куйла, ёшлиигим” телелойиҳаси, “Сен – истеъдодлисан” ва “Болалар олами” конкурс ва фестиваллари бор.
Эслатиб ўтамизки, Ёшлар маданияти ва санъати маркази Ўзбекистон ҳукуматининг 2014 йил 14 августдаги қарор билан ташкил этилган бўлиб, давлат унитар корхонаси шаклига эга. Ташкилот таъсисчиси – Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигидир.


