Ўзбекистонда Озарбайжон ёзувчисининг китоби ўзбек тилида чоп этилди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда озарбайжонлик ёш ёзувчиси Парвин Нуралиевнинг “Гар йагаджаг” ҳикоялар китоби ўзбек тилида чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Озарбайжон элчихонасидан хабар қилишларича, китоб Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг лойиҳаси доирасида чоп этилган.
Таниқли олим Бобохон Маҳаммад Шариф томонидан таржима қилинган китоб тошкентдаги “Extremum Press” нашриётида нашр қилинди. Китобга Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси Анор сўзбоши ёзган.
П.Нуралиевнинг “Гар йагаджаг” ҳикоялар китобига “Ширинлик”, “Севимли…нафис…мян…”, “Фиона”, “Самир учюн” ва бошқа ҳикоялар ва “Балерина” асари кирган.
Китоб сўнгида Бобохон Шарифнинг “Парвин – Озарбайжон адабиётининг умиди” мақоласи келтирилган.
Ушбу китобнинг чоп этилиши муносабати билан кузда Тошкентда уни Озарбайжон ва Ўзбекистон ёзучилари иштирокида кенг тақдим қилиш режалаштирилмоқда.
Маданият марказининг маълумотларига кўра, таниқли класссиклар ва Озарбайжон ёзувчиларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш давом эттирилади ва яқин орада янги нашрлар тақдим этилади.