Ўзбекистонда Қозоғистон билан фуқароларни алмашувга доир келишув кучга кирди

Дата: 16:00, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – 9 майда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги шахслар реадмиссияси – алмашунивига доир келишув кучга кирди, деб хабар беради душанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Битим Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир давлатнинг амалда бўлган миллий қонунчилигини бузган ҳолда иккинчи давлатга кирган ёки у ерда бўлган шахсларни қабул қилиш ва топшириш масалаларидаги ҳамкорликнинг тартибини белгилайди”, - деб кўрсатилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги шахсларни реадмиссия қилиш тўғрисида Битим 2012-йилнинг 7-сентябр куни Остона шаҳрида имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: