Ўзбекистонда Қозоғистон дипломлари тан олинади

Дата: 16:46, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Қозоғистон дипломлари тан олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Бу ҳақида Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Қозоғистон элчиси Эрик Утембаев билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Хабар берилишича, Ўзбекистон олий ўқув юртлари Қозоғистон таълим муассасалари билан ҳамкорликда замонавий мутахассисларни тайёрлашга тайёр. Хусусан, гап нефть-кимё саноати мутахассислари ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, мамлакатлар ОТМнинг профессор-ўқитувчилари ўзаро алоқасини ҳам кенгайтирадилар.

“Стратификация, дипломларни тан олиш учун стандарт жараёнлар мавжуд. Бу ерда катта муаммоларни кўрмаяпман. Бундан ташқари, биз барча процессуал масалаларни соддалаштириш йўлида турибмиз. Ўйлайманки, дипломларни тан олиш ёки уларни тан олиш тартиби Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида ўқиган ёшларни иш билан таъминлашда муаммо туғдирмайди”, - деб таъкидлади Ином Мажидов.

Унинг сўзларига кўра, дипломларни тан олиниш жараёни ҳам соддалаштирилади.

Сурат манбаи: http://infosmi.com/news/a-57614.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: