Ўзбекистонда Қозоғистоннинг 11 фуқароси амнистия қилинди

Дата: 14:58, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан 2014 йил охирида эълон қилинган амнистия 11 Қозоғистон фуқароларига нисбатан қўлланди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) пайшанба куни ўзбек ОАВга асосланган ҳолда.

“Озод қилинганлар орасида хорижий давлатларнинг 42 фуқароси ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги – 11таси Қозоғистон фуқаролари ташкил қилади. Яна Тожикистоннинг 10, Россиянинг 9, Туркиянинг 2, Хитойнинг 1 ва Украинананг 1 фуқароси ҳам озод қилинган”, - дейилади республика ИИВнинг Жазони ўташ бош бошқармаси раҳбариятига асосланган хабарда.

Олдин Ўзбекистон Олий Мажлиси (парламенти) Сенати (юқори палатаси) томонидан 2014 йилда қабул қилинган амнистия 52498 маҳкумга нисбатан қўллангани, шу жумладан, 3289 шахс жазони ўташ муассасаларидан озод қилингани, қолганларга жазо муддатлари қисқартирилди, баъзиларга нисбатан жиноий жавобгарлик тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ўзбекистон парламенти сенати қарорига мувофиқ, жазодан озод қилиш аёллар, биринчи марта жиноят содир этганлар, шунингдек, жиноят содир этган пайти 18 ёшга тўлмаган бўлган, 60 ёшга етган эркаклар ва хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланади.

Ўзбекистон президентининг фармойишига мувофиқ, сенат томонидан амнистия ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи 2005 йилда иккипалатали парламент фаолияти йўлга қўйилганидан бери қўлланади. Олдин ушбу қарор фақат давлат раҳбари ваколатида эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: