Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганлар сони деярли 21% камайди

Дата: 22:35, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганлар сони 2000 йилга нисбатан 20,9% камайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий суд маълумотларига кўра, ушбу тамойил қатор жиноят турлари учун жазонинг енгиллаштирилгани, шунингдек, айбланувчи ва жабрдор ўртасида ярашиш амалиётининг қўлланиши билан боғлиқ.

Масалан, Жиноят кодексига 2014 йилда киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, озодликни чеклаш каби жазо тури жорий этилди. Ушбу жазо турар жойни у ёки бу сабаб туфайли бутунлай тарк этиш тўлиқ таъқиқлаш ёки маълум муддатга чеклашни назарда тутади. Бутун муддат давомида у 31 фуқарога қўлланди.

Хибсдан ёки уй қамоғидан озод қилиш учун гаров киритиш амалиёти кенгаймоқда.

2008 йилдан 2016 йилнинг биринчи ярми орасида судлар томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги 710 илтимоснома рад этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: