Ўзбекистонда пахта билан ишлаш бўйича махсус холдинг ташкил этилади
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пахта билан ишлаш бўйича махсус холдинг ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан 2015 йил 27 октябрда имзоланди.
“Янги холдинг уч йирик бўлинмадан иборат бўлади. Булардан “Ўзпахтасаноат” пахтани қайта ишлаш билан шуғулланади, “Ўзпахтаэкспорт” “оқ олтин”ни сақлаш ва экспорт қилишга жавоб беради ва “Ўзпахтаёғ” пахта ёғини чиқаришга ихтисослашади”, - деб таъкидланади хужжатда.
«Ўзпахтасаноат» уюшмасининг низом жамғармаси тугатилаётган “Ўзпахтасаноат”, шунингдек, ташкил этилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ ихтисослаштирилган бирлашмалари акциялари пакетларининг 100% топшириш ҳисобига шакллантирилади.