Ўзбекистонда пахта экиладиган майдонлар 30 минг гектардан зиёдга қисқарди

Дата: 16:54, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда пахта экиладиган майдонлар 30,5 минг гектарга қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика иқтисодиёт вазирлигига асосланган ҳолда.

“Қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ этиш ва ривожлантириш дастурига мувофиқ, жорий йилда пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. Пахтадан бўшаган ерлар ҳисобга олинган ҳолда, асосий экин майдонларига, 172,6 минг гектарга сабзавот, 86,3 минг гектарга картошка ва 26,3 минг гектарга полиз экинлари экилди. 5,2 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар барпо этилди, 5,7 минг гектар майдондаги боғ ва 3,2 минг гектар токзор реконструкция қилинди, 163 гектар майдонда 4264 иссиқхона ташкил этилди”, - дейилади Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил I чорагида мамлакатда иқтисодий-ижтимоий ривожланиш якунларига доир хабарига асосланган ҳолда. 

Олдин хабар қилингани каби, 2020 йилга қадар Ўзбекистон пахта етиштириш ва уни давлат ҳисобига харид қилиш ҳажмларини 3,35 млн тоннадан 3 млн тоннагача қисқартириш ниятида.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2015 йилда қишлоқ хўжалик экинлари экилган майдонларнинг умумий майдони 3,695 млн гектарни ташкил этиб, бундан 1,298 млн гектарига пахта экилган.

2015 йилда мамлакатда 3,35 млн тонна хом пахта йиғиб олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: