Ўзбекистонда пахта теришга 1,2 минг пахта териш машинаси жалб қилинган

Дата: 17:25, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда пахтани теришда 1,2 мингдан ошиқ пахта териш машиналари қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Тошкентда бўлиб ўтаётган X Ўзбек халқаро пахта ва текстиль ярмаркаси доирасида эълон қилинди.

“Бугунда Ўзбекистонда замонавий пахта териш машина ва бошқа техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, улар пахтани экиш, культивация қилиш, чанглатиш, чеканка қилиш ва териб олиш бўйича барча ишларни самарали амалга оширишга имкон беради”, - деди ўз маърузасида мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, у бу ишда етакчи немис, америка ва корейс компаниялари билан ҳамкорлик қилинаётганлиги ва Ўзбекистон замонавий пахта териш машиналаридан фойдаланган ҳолда пахтани механизация йўли билан теришни кўпайтираётганлигини ҳам қайд этди.

Илгари ЎзТАГ Ўзбекистон 2016 йилда ички пахта ишлаб чиқариш ҳажмини 60% қадар етказишни режалаштирганлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: