Ўзбекистонда пахта теришга мажбурланаётганлар учун ишонч телефони ишга туширилди
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пахтачиликда мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдланишни таъқиқлаш бўйича кампания ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу муаммо билан курашдаги самарали чоралардан бири Марказий юридик клиникаси негизида жорий этилган Call Center бўлди. Бу жойга фуқаролар пахта терими ва ижтимоий меҳнат муносбатлари билан боғлиқ исталган савол билан мурожаат қилишлари мумкин”, - деб таъкидланади Касаба уюшмалари федерацияси хабарида.
Мобил операторлар билан ҳамкорликда “SMS-хабарлар йўллаш” ва ишонч телефонлари хизматлари йўлга қўйилди. Улар орқали фуқаролар ўзлари ёки яқинларининг пахта теришга мажбурланаётган ҳақида хабар қилишлари мумкин.
Бутун республика бўйлаб болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳақидаги баннерлар ва постерлар жойлаштириб чиқилди, вазирлик, муасаса ва жамоат ташкилотлари лавозимли шахсларини ушбу муаммо билан курашга ўқитиш учун услубий материаллар ва слайдлар ишлаб чиқилди.