Ўзбекистонда пахтачиликда болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича миллий мониторинг олиб борилмоқда

Дата: 14:49, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) эксперт кўмагида пахтачиликда болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича миллий мониторинг олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирда республиканинг турли ҳудудларида саккиз экспертлар гуруҳлари ишламоқда. 15 октябр ҳолатига келиб экспертлар томонидан жами 30 минг км йўл босилди, 124 қишлоқларга ташриф буюрилди. Салоҳиятли хавфлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган жойларга 584 бор ташриф буюрилди, шу жумладан, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга 274 марта, фермер хўжаликларига 301 марта борилди. Олинган маълумотларга кўра, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг дарсларда бўлиш кўрсаткичлари ўртача 89%ни ташкил қилади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида. 

Эксперт гуруҳлари маълумотларига кўра, таълим муассасалари раҳбарлари прокуратура органлари ва ҳокимиятлар томонидан уларнинг вояга етмаганлар меҳнатига доир қонунчиликка риоя этиш учун шаъхсан жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун бутун ҳосил йиғим терими давомида спорт секциялари, турли предметлар, хусусан, хорижий тилларни чуқур ўрганиш бўйича тўгараклари ташкил этилган, амалий санъат тўгараклари ҳам ишлаб турибди. Таълим муассасаларида 18 ёшга етмаганларни пахта теримига жалб қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида эълонлар қилинган. 

Болаларнинг пахта далаларида бўлиши билан боғлиқ баъзи ҳолатлар бўйича ҳудудий гуруҳлар томонидан болаларни олиб кетишга доир тегишли протоколлар тузилиб, ушбу ҳолатлар юзасидан маъмурий жавобгарлик ҳақида ишлар очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: