Ўзбекистонда пахтани сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича мегахолдинг ташкил қилинади

Дата: 20:01, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда давлат раҳбари қарори билан пахтани сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича “Ўзпахтасаноатэкспорт” мегахолдинги ташкил қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг низом капитали тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” уюшмаси “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт”, “Ўзпахтаёғ” АЖ низом фондларидаги акцияларнинг давлат пакетларини топшириш ҳисобига шакллантирилади”, деб хабар қилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Бундан ташқари, хужжатга мувофиқ, “Ўзпахтасаноатекспорт” холдинг компанияси, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим тўлашдан озод қилинади.

Мамлакат президенти қарорида айтилишича, холдинг “пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта ва ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида” ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: