Ўзбекистонда пахтанинг туркман навларини етиштириш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилмоқда

Дата: 16:11, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистонда пахтанинг туркман навларини етиштириш бўйича синов лойиҳасини амалга ошириш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа Сурхандарё вилоятининг бешта туманида амалга оширилмоқда. Бунинг учун туркманистондан махсус пахта навлари олиб келинди. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Шеробод туманида тажриба заводи қуриш режалаштирилган. Унда бир вақтнинг ўзида маҳаллий ўрта толали ва туркманистондан келтирилган ингичка толали пахтани қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлади”, -  деб таъкидлашди “Ўзпахтасаноатэкспорт” матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистонда 98 пахта заводлари ишламоқда. Жорий йилда ҳукумат уларнинг 12 тасини модернизация ва технологик қайта жиҳозлашга $17,1 млн йўналтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: