Ўзбекистонда парламент сайловларининг бошланғич якунлари эълон қилинди – МСК
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда МСКнинг Тошкент вақти билан соат 15.00да бўлиб ўтган навбатдаги брифингида парламент сайловларининг бошланғич якунлари эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 47 ўрин билан етакчилик қилмоқда, кейинги ўринларда 28 депутатлик жойи олган “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси, 21 ўрин олган Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) ва парламентда 17 жой олган “Адолат” Социал-демократик партия бормоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан ҳам 15 киши сайланган.
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда ЎзЛиДеП бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди.