Ўзбекистонда парламент юқори палатаси шакллантирилди

Дата: 11:28, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг сешанба кунги қарори билан мамлакат парламенти юқори палатаси – Сенатнинг 16 аъзоси тайинланди, деб хабар қилмоқда Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент фаолият юритади. Сенатда 100 депутат, қонунчилик (қуйи) палатасида 5 йил муддатга сайланадиган 150 депутат фаолият юритади.

Конституцияга мувофиқ, Сенатнинг қолган 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари – фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш ва бошқа давлат ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида хизматлар кўрсатган шахслар орасидан тайинланади.  

Қолган 84 сенаторлар 13-14 январда тенг ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан 6 кишидан сайланган. Сайловлар яширин овоз бериш йўли билан вилоятлар, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти ваколатли органлари депутатларининг тегишли мажлисларида ушбу депутатлар орасидан сайланади. Янгидан сайланганлардан 38 сенатор юқори палатада бундан олдинги беш йиллик муддатда ҳам ишлаган.

Олдин ҳабар қилингани каби, душанба куни Ўзбекистон МСК парламент юқори палатаси аъзоларини рўйхатга олган, 19 январда эса 22 январда бўлиб ўтиши керак бўлган биринчи мажлсини чақириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Мажлиснинг кун тартибига сенат раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш, парламент юқори палатаси қўмиталарини шакллантириш ва уларнинг раисларини тайинлаш каби ташкилий масалалар киритилган.

Олдин хабар қилингани каби, Ўзбекистон парламентига сайловлар 2 босқичда 2014 йил 21 декабр ва 2015 йил 4 январда бўлиб ўтди. Қуйи палатанинг биринчи мажлиси 12 январда ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: