Ўзбекистонда парламентнинг давлат ҳокимияти тизимидаги роли кучайтирилади

Дата: 18:21, 08-02-2017.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда парламентнинг давлат ҳокимияти тизимидаги роли кучайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” номли биринчи йўналишида акс этган.  

Биринчи йўналишни амалга ошириш доирасида давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чораларни амалга ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали ислоҳ қилиш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2017 йил 7 февралда тасдиқланган. Унда 5 устувор йўналиш белгиланган бўлиб, уларнинг ҳар бири республикада ислоҳот ва янгиланишларни янада чуқурлашириш бўйича аниқ бўлимларни ўз ичига олади.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: