Ўзбекистонда партиялараро рақобат ва фикрлар хилма хиллиги ҳақидаги маълумот БМТ расмий хужжати сифатида тарқатилди

Дата: 14:43, 28-11-2016.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда партиялараро рақобат ва фикрлар хилма хиллиги ҳақидаги таҳлилий маълумот БМТ расмий хужжати сифатида ташкилот Бош ассамблеясининг 71-сессиясида тарқатилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.    

Маълум қилинишича, хужжат БМТнинг барча расмий 6 тилига таржима қилинган. 

Унда Ўзбекистонда қабул қилинган хужжатлар воситасида фуқаролар манфаатларининг давлат сиёсати даражасига ўтказувчи  механизмга кўмаклашувчи партиявий тизим шаклланаётгани таъкидланган.

“Сайлов кампаниясида миллий қонунчиликка қатъий амал қилиш ва сиёсий партиялар ва фуқаролар томонидан фаол ҳаётий позицияларнинг намоён этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларини муваффақиятли ўтказишга кўмаклашади”, - дейилади хужжатда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: