Ўзбекистонда паспорт режимини бузганлик учун жазони енгиллаштириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари паспорт режимини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни енгиллаштиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бугунда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима белгиланган эди. Жариманинг 450 минг сўм, яъни анча юқори миқдори фуқароларнинг, айниқса кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган фуқароларнинг паспорт олмаслигига ёки уларни амал қилиш муддати ўтганидан кейин алмаштирмасликни афзал кўришларига олиб келган.
“Депутатлар ушбу масалани жорий йил бошидан ҳар ойда ҳудудларда ўтказилган сафарлари давомида батафсил таҳлил қилдилар. Халқ билан бевосита суҳбатлашиш, одамлар билан мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни аниқлаш ўз натижасини берди. Парламент аъзолари жарима миқдорининг энг паст меъёрини аниқлаштирган ҳолда унинг миқдорини пасайтириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқдилар”, - деб таъкидлашди парламент матбуот хизматида.


