Ўзбекистонда паспортларини алмаштирмаган фуқаролар жаримага тортилмайди

Дата: 14:20, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда паспортларини алмаштирмаган фуқаролар жаримага тортилмайди, деб хабар беради “Газета.uz” нашри.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (ИИВ КЧҲФРБ) йил охирига қадар биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқаролар жаримага тортилмаслигини расман тасдиқлади.

“2015 йил 31 декабрдан кейин нобиометрик паспортни янгисига алмаштиришда, агар нобиометрик паспорт муддатидан ўтиб кетмаган бўлса, жарима олинмайди”, - дейилади ИИВ КЧҲФРБ бошлиғи Бадриддин Шорихсиевнинг агентликка жавобида.

Олдинроқ паспортларини алмаштирмаган фуқароларга жарима солинмаслиги ҳақида хабар қилинган эди. Шу билан бирга паспортларини алмаштириш муддатлари чўзилганлиги ҳақида ҳеч қандай меъёрий хужжатлар эълон қилингани йўқ.

Биометрик маълумотларга эга бўлган паспортларга ўтиш Ўзбекистонда 2011 йил 1 январдан бошланган бўлиб, паспортларни алмаштириш 2015 йил сўнгида тугалланиши керак эди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон фуқаролари чет элга фақат биометрик паспортлар билан чиқа оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: