Ўзбекистонда паспортларни алмаштириш муддати узайтирилди

Дата: 17:48, 21-12-2015.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда паспортларни алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди. Олдин ҳукумат оддий паспортларни биометрик паспортларга алмаштиришни 2015 йил охирига қадар тугалашни режалаштирган эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ўтган ҳафта “Газета.uz” нашрига республика ИИВ хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (ХЧКваФР) вакили хабар қилган.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, яқин кунларда паспортларни аммаштириш муддати узайтирилгани ҳақида расман эълон қилинади.

ХЧКваФР вакили жорий йил охирига қадар паспортини алмаштиришга улгурмаган фуқаролардан ҳеч қандай жарималар ундирилмайди, деб ишонтирди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда биометрик маълумотларга эга паспортларга ўтиш жараёни 2011 йил 1 январидан бошланган эди. Пастпортларни тўлиқ алмаштириш 2015 йил охирида якунланиши лозим эди.

2014 йил 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиши учун уларда биометрик паспорт бўлиши зарур, деб ёзади “Газета.uz” нашри.

Янгилик билан ўртоқлашиш: