Ўзбекистонда пассажирлар божхона декларациясига ўзгартишлар киритилди

Дата: 14:45, 05-02-2015.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг қарори билан пассажирларнинг божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби ҳақидаги йўриқномага ўзгартишлар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Киритилган тузатишларга мувофиқ, эндиликда декларацияда шахснинг туғилган санаси кўрсатилади (илгари – туғилган йили кўрсатилар эди).

Бундан ташқари, республикага олиб кириш таъқиқланган товарлар рўйхатига учувчисиз учиш қурилмалари киритилди. 2015 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва бу ерда улардан фойдаланиш таъқиқланади. Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги қарори билан кўзда тутилган.

Хужжат 2015 йил 2 февралдан бошлаб кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: