Ўзбекистонда патронаж ойлиги бошланди

Дата: 15:15, 03-03-2016.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ –1 мартдан 1 апрелга қадар Ўзбекистонда ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Патронаж ойлигини ташкил этишдан кўзланган мақсад- бу борадаги эзгу ишларни янада такомиллаштириш, инсон саломатлигини мухофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни таъминлашга оид тадбирлар кўламини кенгайтиришдир”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Патронаж ойлигида вилоят, туман, шаҳар стационар муассасаларининг ходимлари ҳамда соматик касалликлар бўйича марказ, диспансер ва шифохоналарининг тиббий ходимлари ҳам ўз йўналишлари бўйича диспансер назоратида турган беморларни уйларида фаол патронажни амалга ошириш учун жалб қилинади.

Патронаж даврида хонадонларга қатновларни амалга ошириш билан бир қаторда мазкур хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, аҳоли саломатлигида ҳамда касалликни юзага келтириш мумкин бўлган омиллар, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ечимини топиш ва бартараф қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига ахборот киритиш ва тегишли чораларни белгилаш вазифалари амалга оширилади.

Бундан ташқари, ойлик давомида маҳаллаларда, ўқув муассасалари ва корхоналарда маҳалла фуқаролик йиғинлари фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, ИИБ ходимлари, таълим тизими ва бошқа нодавлат ташкилот вакиллари иштирокида касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари юзасидан тадбирлар ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамизки, бугун Ўзбекистондаги патронаж ёрдами тизими 3 минг қишлоқ врачлик пунктлари, 370 ортиқ кўппрофилли поликлиникаларни бирлаштиради. Уларда 7 минг шифокор ва 17 мингдан зиёд патронаж тиббий ҳамширалари аҳолига тиббий хизматлар кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: