Ўзбекистонда педагогик ходимларининг малакасини ошириш бўйича яна бир марказ ташкил этилди

Дата: 16:09, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда педагогик ходимларининг малакасини ошириш бўйича яна бир марказ ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълум қилинишича, марказ Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида фаолият юритади.

Олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази “Ўзбек тили филологияси”, “Ўзбек тили ва адабиёти” ва “Ўзбек-инглиз таржимасининг назарияти ва амалиёти” йўналишларида фаолият юритади.

Таъкидланишича, янги марказ Ўзбекистон ҳукуматининг “Олий таълим муассасалари педагогик кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Янги марказ фаолият юрита бошлаганидан сўнг педагогик кадрлар малакасини ошириш марказлари сони 16 етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: