Ўзбекистонда педагогика коллежи олимпия резервлари коллежига айлантирилади

Дата: 15:29, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги Гулистон 2-педагогик коллежи олимпия резервлари коллежига айлантирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларининг Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида 2016 йилда бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ушбу маълумот Norma.uz сайтида эълон қилинди.

Ўқув йили бошига келиб Гулистон олимпия резервлари коллежига 200 ўқувчи қабул қилинади. Булардан 100таси умумўқув бўлимига (7-9 синфарда ўқиш билан) ва яна 100таси ўрта махсус касб-ҳунар бўлимининг биринчи курсига киради. Гулистон 2- педагогика коллежининг қолган ўқувчилари ўзларининг истакларига кўра уларнинг ўқиш йўналишларига мос бўлган бошқа таълим муассасаларига ўтказилади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: