Ўзбекистонда педагоглар ишини енгиллаштирувчи дастур ишлаб чиқилди
Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари ўқув жараёнини автоматлаштириш ва ўқув машғулотларини ўтказишда ўқитувчи меҳнатини енгиллаштириш учун мўлжалланган дастурни ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, дастурнинг функционал имкониятлари таълим олувчиларнинг давоматини аниқлаш ва дарсга келмаётганларга нисбатан огоҳлантириш чораларини белгилаш, ўқитувчига ўқув юкламани бажаришда ёрдам кўрсатиш кабилар киради.
Шунингдек, дастур машғулотларда фаол қатнашаётган ўқувчиларни ажратиш, машғулотларга келмаётган талаба ва ўқувчиларнинг ота-оналарига автоматик тарзда хабар юборишга ҳам қодир.