Ўзбекистонда пенсионерлар учун хусусий пансионатлар очилиши мумкин

Дата: 10:39, 13-07-2015.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисида”ги Низомни тасдиқлади. Ушбу фаолият тури учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни-сақлаш вазирлиги томонидан берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига бўш турган нодавлат кўчмас мулк объекталари рўйхатини тадбиркорлик субъектларига “нол” қийматида бу ерларда кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари ташкил қилиш учун тақдим қилади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари пансионат таъсисчилари бўлишлари мумкин.

Нодавлат пансионатлар томонидан кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг наъмунавий рўйхати таъсисчилар томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни-сақлаш вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: