Ўзбекистонда Пенсионерлар уюшмаси ташкил этилди

Дата: 11:47, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги жамоатчилик ташкилоти – Пенсионерлар уюшмаси ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пенсионерлар уюшмаси кекса авлоднинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллалар, ҳар бир оилада тинчлик-тотувлик, осойишталик, соғлом муҳитнинг барқарор бўлишини таъминлаш, ёрдамга муҳтож кексаларга ижтимоий кўмаклашиш, пенсионерларнинг соғлиғини тиклаши учун даволаниши, мазмунли дам олишини ташкил этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган”, - деб таъкидлашди ташкилотда.

Ўзбекистон Пенсионерлар уюшмасининг таъсис съезди ўтган йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтган, 2016 йил 26 февралда эса Адлия вазирлиги янги уюшмани давлат рўйхатидан ўтказди.

Қайд этиш зарурки, уюшма ҳузурида пенсионерларни қўллаб-қувватлайдиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Бу эса, ташкилот раҳбарияти фикрига кўра, кексалар учун янги иш жойлари яратишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: