Ўзбекистонда пенсионерларга санаторияларда давлат ҳисобига дам олиш имконияти берилади

Дата: 16:21, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Кекса кишилар йилига икки маротаба ўз соғликларини Ўзбекистон санаторияларида давлат бюджети ҳисобига тиклаш имкониятига эга бўладилар, деб хабар қилади 12news.uz янгиликлар агентлиги ҳукумат доираларидаги манбага асосланган ҳолда.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу қарор яқин орада қабул қилинади.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Ўзбекистон аҳолисининг ҳар ўнинчиси пенсионер эканлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: