Ўзбекистонда Пенсия фондининг 210 млрд сўм эркин маблағлари қишлоқ жойларда уй-жойлар қуришга ажратилади
Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Пенсия фондининг 210 млрд сўм эркин маблағлари қишлоқ жойларда уй-жойлар қуришга ажратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори билан кўзда тутилган.
“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК” МЧЖнинг йиллик 5%дан юқори бўлмаган ставкаси бўйича кредит линияси очилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ депозитига йиллик 3% ставка бўйича жорий йил 1 ноябргача жойлаштириладиган 210 миллиард сўм миқдоридаги вақтинча бўш маблағлари импорт ёғоч-тахта материаллар ва том ёпиш учун темир листларни харид қилиш манбаи этиб белгилансин”, - деб қайд этилади ҳужжатда.
$1=7787,81 сўм
Сурат манбаи: http://kzppp.kz/archives/author/admin/page/5