Ўзбекистонда пенсия ўртача ойлик маошнинг 41% ташкил қилади - президент

Дата: 16:52, 09-12-2015.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пенсия ўртача ойлик маошнинг 41% кўпини ташкил қилиб, бу ҳолат дунёнинг унча кўп бўлмаган мамлакатларида кузатилади, деди президент Ислом Каримов Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу борада биринчи навбатда ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг Давлат дастури қабул қилингани ва бу йўналишда 5-6 йилга мўлжаллаб режалаштирилган ишларимиз айниқса эътиборга сазовор, деб ҳисоблайман”, - деб таъкидлади давлат раҳбари.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йилнинг ўзида 2 миллион 750 минг нафар отахон ва онахонларимизнинг пенсия миқдори 20 фоиздан зиёд кўпайтирилиб, уларга давлат бюджети ҳисобидан 12 триллион 888 миллиард сўм пенсия тўлангани, ўз вақтида ва узлуксиз етказиб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз, деб давом эттирди И.Каримов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: