Ўзбекистонда пенсия ва пособиялар ҳажми ҳақидаги маълумотномани ЯИДХП орқали олиш мумкин

Дата: 14:48, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илгари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шахар) бўлимлари томонидан бериладиган пенсия ва пособиялар ҳажми ҳақидаги маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олиш мумкин, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)  ЯИДХП сайтига асосланган ҳолда.

Ушбу маълумотномани олиш учун фуқаролар онлайн аризани тўлдиришлари ва уни ЯИДХП орқали Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига жўнатишларининг ўзи кифоя.

Аризани кўриб чиқиш ишлари якунига кўра фуқаролар 10 иш куни ичида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига шахсини тасдиқловчи хужжат (ёки вакил ваколатларини тасдиқловчи хужжат) тақдим қилган ҳолда тайёр маълумотномани олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Ушбу хизматдан ЯИДХПда рўйхатдан ўтган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: