Ўзбекистонда пенсия ва пособиялар тўлаш тартиблари ўзгартирилди

Дата: 15:10, 10-03-2015.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пенсия ва пособиялар тўлаш тартиблари ўзгартирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзгартиришлар Молия вазири буйруғи билан кўзда тутилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан пенсиялар, пособиялар ва бошқа тўловларни тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

“Пенсияни банк пластик карточкаси ва жисмоний шахслар омонатига ўтказиш ҳолларида пенсионер ҳар 6 ойда Пенсия жамғармасига келиб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур”, - дейилади хужжатда.

Шундан кейин пенсия тўлаш “кейинги 6 ой давом этади”.

Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган ҳолда пенсия тўлаш Пенсия жамғармаси ишчилари томонидан фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органи ва қўшнилар вакиллари иштирокида тузилган акти асосида тўхтатиб қўйилади”, - деб қайд этилади молия вазири буйруғида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: