Ўзбекистонда пенсия ва ёрдам пулларини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимига 1,44 минг объектлар уланган

Дата: 11:28, 06-03-2014.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – 2014 йилнинг март ойи бошига келиб Ўзбекистонда пенсия ва ёрдам пулларини ҳисобга олиш ва тўлашни назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимга 1,44 минг объектлар, шу жумладан, 187 почта алоқаси бўлимлари уланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги тизим “Ўзбекистон почтаси” ОАЖда 2013 йилда яратилган. Тармоқ орқали мамлакатнинг барча ҳудудларидаги почта алоқаси объектлари ва Ўзбекистон молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг “Пенсия” автоматлаштирилган тузими орасида электрон ахборот алмашиш йўлга қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: