Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф этилмоқда

Дата: 15:44, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ғоя Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан Концепция лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитаси, Қонунчилик палатаси вакиллари, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда БМТ Ривожланиш дастури, Жаҳон банки ва ЮНИСEФ мутахассислари иштирокида семинарда очиқланди.

“Шунингдек, таклиф этилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, семинар иштирокчилари, шу жумладан ҳалқаро молия институтлари экспертлари, янги таклиф этилаётган нормаларни босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги тўғрисида фикр билдиришди. Хусусан, дастлабки босқичда талаб этиладиган минимал иш стажини босқичма-босқич ҳар йили, 2019 йилдан бошлаб 10 йилгача ошириши, пенсия ёшини эса 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш тавсия этилди”, - дейилади Ўзбекистон молия вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, пенсия таъминоти тизими 3,3 млн.дан ортиқ фуқароларни ўз ичига олиб, мамлакат аҳолисининг тахминан 10%ни қамраб олади.

Сурат манбаи: http://repost.uz/pensionable-age-uzb

Янгилик билан ўртоқлашиш: