Ўзбекистонда пенсияларни расмийлаштириш бўйича архив маълумотномалари электрон шаклда берилади

Дата: 17:38, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Ўзбекистонда пенсияларни расмийлаштириш бўйича архив маълумотномаларини электрон шаклда бериш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигидан хабар қилишларича, лойиҳа меҳнат стажини тасдиқлаш бўйича кексалар учун қулай тизимни жорий этишга имкон бериб, қоғоз шаклдаги маълумотномалар йиғишнинг олдини олади.

Лойиҳа 2015-2018 йилларда “Uzinfocom” маркази ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳамда “Ўзархив” Агентлиги ва Ўзбекистон Пенсия жамғармаси томонидан биргаликда амалга оширилади.

Ушбу хизматни жорий қилиш “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: