Ўзбекистонда пиво сотиш тартиблари ўзгарди

Дата: 14:27, 11-03-2014.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ва сотиш тизими ҳақидаги меъёр”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эндиликда ишлаб чиқарувчи ва дистрибьюторлар пивони алкогол маҳсулотларни чакана савдо орқали сотиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва фискал хотирага эга назорат касса ускуналарига эга бўлган юридик шахсларгагина сотиш ҳуқуқига эга. Айни пайтда алкоголь маҳсулотлари, тамаки буюмлари ва ўсимлик ёғи сотиш билан шуғулланувчи барча юридик шахслар нафақат фискал хотирали касса ускуналарига, балки тўлов терминалларига ҳам эга бўлишлари зарур, - деб қайд этишди Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналар алкоголь маҳсулотлари билан (пиводан ташқари) “Ўзвинпром-холдинг” холдинг компаниясининг ихтисослашган чакана ҳудудий бошқармалари орқали ҳам улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини олишди.
Юқорида кўлтирилган ўзгартиш ва қўшимчалар 2014 йилнинг 10 мартидан бошлаб кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: