Ўзбекистонда пиёдаларни уриб кетган ППХ ходими 7 йилга қамалди

Дата: 12:31, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. КазТАГ – Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман суди апрел охирида пиёдаларни уриб кетган Тошкент ШИИБ пост патруль хизмати (ППХ) ходими Бахтиёр Толиповни 7 йилга озодликдан маҳрум этди, дея хабар берди сешанба куни Қозоқ телеграф агентлиги (ҚазТАГ) суд вакилига асосланган ҳолда.

23 апрелда ППХ автоэкипажи ҳайдовчиси Б.Толипов Nexia автомобилида катта тезликда пиёда эркак ва болали аёлни уриб кетган эди. Натижада бола авария жойида ҳаётдан кўз юмган, эркак кейинчалик касалхонада оламдан ўтди, аёл эса жиддий тан жароҳатлар олган эди.

Ушбу иш жамиятда, айниқса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳалокатга доир видеоролик ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Бирқатор маҳаллий интернет-нашрлар йўл транспорт ҳалокатини содир қилган милиция ходими жазосиз қолиши мумкинлиги ҳақида ёздилар. Шундан кейин ҳуқуқий тарғибот органлари вакиллари билан иш жиддий текширилиб, судга оширилиши ҳақида баён қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддасининг 3-банди – «Хавфсизлик қоидалари ёки транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларини бузиш» 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: