Ўзбекистонда пластик карталар фойдалувчилари учун кредит хизматлари жорий этилади

Дата: 15:54, 14-02-2017.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пластик карталардан фойдаланган ҳолда истеъмол эҳтиёжлари учун турли товар, иш ва хизматларни сотиб олиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир топшириқ 2017 йил 2 февралда мамлакат президенти томонидан қабул қилинган ПП-2751 сонли “Республикада банк пластик карталари асосида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарорида мавжуд.

Шунингдек, банкларга савдо хизмат корхоналари билан биргаликда пластик карталар фойдаланувчиларини ундан фойдаланишга рағбатлантиришга йўналтирилган турли бонус, чегирма ва рағбатлантириш дастурларини жорий этишни кенгайтириш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: