Ўзбекистонда пластик карточкада ҳақ тўлашда нархни ошираётган сотувчиларга ЭКИҲМ 30 бараварида жарима солинади

Дата: 01:46, 30-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пластик карточкада ҳақ тўлашда нархни ошираётган сотувчиларга энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲМ) 30 бараварида жарима солинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай жарималар нақд ёки пластик карточка орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширган ёки камайтираётган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар субъектларига нисбатан қўланади.

Бу Президентнинг 2017 йил февралдаги “Пул айланмасини янада яхшилаш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ушбу хужжатга мувофиқ, жорий йил 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари аҳолидан тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қиладиган терминалларсиз ишлаши мумкин эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: