Ўзбекистонда поездларнинг тезлиги иссиқлик туфайли чекланди
Тошкент. 9 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда поездлар тезлиги иссиқлик туфайли чекланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
«O'ztemiryo'lyo'lovchi» АЖ раҳбарияти Тошкент – Андижон, Тошкент – Урганч – Хива, Тошкент – Қўнғирот, Тошкент – Термиз ва Тошкент – Бухоро каби темирйўл участкаларида ўрнатилган аномал иссиқлик туфайли тезлик чегараси жорий этилганини маълум қилади. Мазкур чора-тадбирлар поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилди", – дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, «O'ztemiryo'lyo'lovchi» АЖ раҳбарияти юқорида кўрсатилган йўналишдаги поездларда минерал сувни бепул тарқатишни ташкил этади.
"Республикада 11-18 июль кунлари ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан жуда иссиқ ҳаво 5-7° юқори бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво 40-42°га, жануб ва чўл зонасида 43-45°га қадар қизийди. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин", - дея хабар беради Ўзгидромет.
Шунингдек, 11-18 июль кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музлик) сел тошқинлари бўлиши мумкин.
Сурат манбаи: ca-news.org