Ўзбекистонда поездларнинг Тошкентдан Урганч, Хива ва Нукусгача бўлган йўлдаги вақти икки бараварга қисқартирилди
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Бухоро – Мискин янги темир йўл линиясининг ишга туширилиши орқали поездларнинг Тошкентдан Урганч, Хива ва Нукусгача бўлган йўлдаги вақти икки соатга қисқартирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилишларича, Тошкент – Ургенч ва Тошкент – Нукус – Қўнғирот йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракати Наврўз байрами арафасида бошланди.
Янги йўл мамлакатнинг чўл ҳудудидан ўтиб, унинг ишга тушиши орқали Тошкент ва Ургенч орасидаги масофа 75 кмга қисқарди. Ҳозирга қадар пойтахтдан вилоят марказига “Навоий – Учқудуқ – Мискин” магистрали орқали айланиб ўтар эди.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 1 декабрда қурилиши 2016 йил декабрда бошланган Бухоро – Мискин янги темир йўл линиясининг тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Узунлиги 355 километр бўлган янги йўлдан биринчи юк поездлари ўтган эди.
Бундан олдинроқ янги Бухоро – Мискин янги темир йўл линиясининг ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга юк ташувларини ошириши ҳақида хабар берган эдик.
Сурат манбаи: http://www.anons.uz/article/society/15042/