Ўзбекистонда полиэтилен пакетларни биопарчаланадиганига алмаштириш таклиф этилди

Дата: 15:36, 05-11-2019.

Тошкент. 5 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда полиэтилен пакетларни биопарчаланадиганига алмаштиришни таклиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

4 ноябрь куни Ўзбекистон Экологик партиясининг иккинчи қурултойи бўлиб ўтди.

"Октябрь ойида, Экопартия Вазирлар Маҳкамасига мавжуд полиэтилен пакетларнинг ўрнига биопарчаланадиган пакетларни тайёрлади ва улардан фойдаланишни таклиф қилди", - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, бугунги кунда республика ҳудудида 40 микрондан кам қалинликдаги полимер плёнка пакетларини ишлаб чиқариш тақиқланади. Бироқ бугунги кунда бундай пакетларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш давом этмоқда. Уларнинг парчаланиши 200 йилдан ортиқ давом этади.

Муаммони ҳал қилиш учун биопарчаланадиган пакетлар намуналари ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу пакетлар 360 соат ичида парчаланади. Табиий шароитда ҳаво, қуёш нурлари ва бошқа омиллар таъсири остида пакетлар 8 ой давомида парчаланиб, ўсимликлар учун ўғитга айланади.

Бундай пакетларнинг нархи 230-240 сўмдан ошмайди ва ҳар қандай миқдорда ҳар қандай ўлчам ва қалинликда ишлаб чиқарилиши мумкин.

Сурат манбаи: veggiepeople.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: